08:18 / 21.02.2024
8837

Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони маълум қилинди

2023 йилда қурилиш соҳасида 4 870 та корхона янги ташкил этилган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги йилларда қурилиш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича 2019 йилда энг катта кўрсаткич қайд этилган – 8 742 та.

Ушбу рақам қолган йиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  1. 2020 йилда – 6 022 та;
  2. 2021 йилда – 6 341 та;
  3. 2022 йилда – 4 807 та;
  4. 2023 йилда – 4 870 та.
Top