Хандаққа қулаган уй. Нега бундай бўлди?
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида хандақ қазилиши натижасида қўшнининг икки қаватли уйи қулаб тушди. Kun.uz воқеа жойида бўлиб ушбу ҳодиса сабабларини ўрганди.
Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, ҳодиса тафсилотларини ўрганди.
Маълум бўлишича, бошқа тадбиркорлар қулаб тушган уй ёнидаги эски уйни сотиб олишган ва ўрнига каттароқ дўкон қуришмоқчи экан. Шу мақсадда котлован (ҳандақ) қазилган. Қурилиш ишларини бажариш учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган, рухсатлар олинган. Фақат технологик процесс нотўғри бажарилган.
Қўшни уйдагилар ғалати қасир-қусур овозлардан сўнг уйни тарк этишга улгуришган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Тадбиркорлар қулаган уйни сотиб олишга ваъда беришган. Уйнинг нархи 300 минг АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.
Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 15 май куни фуқаро Ҳасан Муродуллаев Паст Дарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида туманнинг Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Тохиржон Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун котлован қазганини, қурувчиларга қазиш ишларини тўхтатишни, акс ҳолда уй қулаб тушишини бир неча бор айтиб келганини билдирган.
Уй эгаси қурувчилар котлован қазиш ишларини давом эттирганини ва бунинг оқибатда 14 май куни соат 19:45ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён этган. У аризасида фуқаро Тоҳиржон Бегматовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Таъкидланишича, жиноят ишининг тергови назоратга олинган бўлиб, қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” бандида мулкни атрофдагилар учун хавфли усулда қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти назарда тутилган. Бундай қилмиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан 100 бараваригача (25,5 млн сўмдан 34 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани хабар қилинганди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилганлигини, Паст Дарғом туман ҳокимлиги эса жароҳат олганлар йўқлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
18:02 / 04.12.2024
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади
12:17 / 04.12.2024
Туркия қурилиш компанияси салкам 1500 ўзбекистонликни ишга олмоқчи
18:32 / 02.12.2024