15:46 / 09.03.2024
5412

Тошкентда ерга оид қонунбузарликни жойнинг ўзида электрон расмийлаштириш йўлга қўйилди

Жорий йил 1 мартдан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида ер қонунбузарлик ҳолатлари жойнинг ўзида электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди

Кадастр агентлиги хабарига кўра, ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда самарали давлат назоратини амалга ошириш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан “Е-ер назорат” дастури ишлаб чиқилди

Ушбу дастур қуйидаги имкониятларни беради: 

  • назорат тадбирларини амалга оширишда ортиқча қоғозбозлик ҳамда эҳтимолий коррупцион ҳаракатларнинг олди олиш;
  • ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашдан то бартараф этишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиб бориш;
  • ерга оид қонунбузилишлар ва уларни бартараф этилиши тўғрисидаги статистик маълумотларни автоматлаштирилган электрон ҳисобини юритиш;
  • ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз муддатида мурожаат қилмаслик ҳолати бўйича манзилли маълумотлар базасини яратиш.
Top