Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб турибди
17 майда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 4-ўринни эгаллаб турибди.
IQAir порталига кўра, соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 215 мкг/м3. Покистоннинг Лаҳори 2-поғонада — 188 мкг/м3. Конгонинг Киншаса шаҳри учликни якунлаб берган — 174 мкг/м3

Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Жакарта (Индонезия), Катманду (Непал), Чэнду (Хитой), Кампала (Уганда), Дакка (Бангладеш), Ханой (Вьетнам) ўрин эгаллаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
Мавзуга оид
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
09:08 / 20.03.2026
Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди
08:35 / 20.03.2026