11:01 / 13.03.2024
49921

14 март куни ёмғир қорга айланиши мумкин 

«Ўзгидромет» 14 март, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+2 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража, кундузи -1...-6 даража бўлади.

Top