Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво исийди, ёғингарчилик тўхтайди
Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +19…+23 даража атрофида бўлади. Якшанбада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат +28 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 10 май куни деярли барча ҳудудлар нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ёмғир ёғади, кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат жума ва шанба куни +19…+23, якшанба куни +24…+28 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +29…+33 даражагача бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 10−11 майда республика бўйича баъзи жойларда, 12 майда шимолда ва чўл ҳудудларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 10 майда ва кечаси 11 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 11 май куни кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
12 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10 майда +21…+23, 11 майда +19…+21, 12 майда +24…+26 даража бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10 майда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид
11:56 / 23.01.2026
Ҳафта охирида ҳаво бироз илиши кутилмоқда
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026