Ўзбекистонда 32 йил ичида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2193 тага кўпайган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023-2024-ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 750 тани ташкил этган.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991-1992-ўқув йили бошига нисбатан 2193 тага ошган.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони:
- 1991-1992-ўқув йили бошига – 8 557 та;
- 2000-2001-ўқув йили бошига – 9 726 та;
- 2010-2011-ўқув йили бошига – 9 806 та;
- 2021-2022-ўқув йили бошига – 10 289 та;
- 2023-2024-ўқув йили бошига – 10 750 та.