14:44 / 18.03.2024
3320

Тошкентда салкам 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди 

Юнусобод ва Қибрай туманларида 934,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаро Ж.К. ва бошқалар тумандаги “Катта Ҳасанбой” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 393,7 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 590,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “T.A.” МЧЖ раҳбари Д.С. МЧЖ иссиқхонасида жами 229,4 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 344,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top