Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди
Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия фақат томорқа ер эгасига ажратилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия фақат томорқа ер эгасига ажратилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.
Тегишли ўзгартиришлар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3,6 ва 7-бандларига киритилди. Юқорида кўрсатиб ўтилган бандларнинг янги таҳририда “талабгор” термини ишлатилган.
Бундан ташқари, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун бериладиган субсидиялар миқдори бекор қилинди.
Энди субсидия миқдори Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Тегишли ўзгартириш низомнинг 3-бандига киритилган.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
17:19 / 11.04.2026