17:00 / 17.04.2024
13015

Президентнинг жиззахлик ёшлар билан учрашувида ТАФУ талабаси ўз кўргазмаси билан иштирок этди

Ўтган ҳафта президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташрифи вақтида янги барпо этилган киберспорт аренасида бўлиб, ёшлар билан мулоқот қилган эди. Бу учрашувда Тошкент амалий фанлар университетининг “Ахборот хавфсизлиги”йўналиши талабаси ўз кўргазмалари билан иштирок этди.

У томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Талаба дарс жараёнларида фаол бўлиш билан бирга, ҳозирги вақтда дрон ишлаб чиқарувчи нуфузли компанияда IT-бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Top