Бу тадбир Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги ҳамда бир қатор маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Конференцияда илмий изланишлар ва инновацион ёндашувлар муҳокама қилиниб, уларнинг амалий ечимларга қўшган ҳиссаси таҳлил этилади. Тадбирда иштирок этиш учун маърузалар 2024 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.
Халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад халқаро даражада ўзаро ижтимоий-иқтисодий, фан-таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни такомиллаштириш, хорижлик олимлар томонидан рақамли технологиялар, ижтимоий фанлар ва иқтисодиёт, замонавий таълимни ташкил этишда инновацион ёндашувлар соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотларга Ўзбекистонлик ёш олимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талаба-ёшларни фаол жалб қилиш, самарали илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади.
Маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун conf.eutas.uz сайтига ташриф буюринг. Маърузаларни эса [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин. Мақолалар Scopus va Web of Science томонидан индексланадиган AIP conference proceedings конференция тўпламида нашр этилади.









