24, 25, 26 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
![](https://storage.kun.uz/source/10/1qGRx-aFVzMN6kJ7B8p7hU3LizZ5HiKN.jpg)
Фото: Kun.uz
Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 24, 25, 26 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.