10:29 / 21.06.2024
36416

Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди

Абдуваққос Рафиқов Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси, Азим Аҳмадхўжаев Атом энергияси агентлиги директори, Жамшид Турсунов Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бугун, 21 июн куни Вазирлар Маҳкамасида президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.

Хусусан: 

  • Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
  • Азим Исроилович Аҳмадхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
  • Олимжон Муҳаммаджонович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

 

Top