Солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқариладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилмоқда
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш учун асос бўлади.

Фото: Shutterstock
Солиқ қўмитасининг “Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш учун асос бўлади.
Бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно:
– суд ажримида мажбуриятлардан озод этиш қоидаси қўлланилмаслиги кўрсатилган ҳолатлар;
– тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин суд томонидан қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатлар.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2024 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади

13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди

14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура

08:48 / 09.11.2024