АҚШнинг эҳтимолли санкциялари довруғи остида рублнинг курси яна пасайди
Рублнинг икки ҳафталик барқарорлиги тугаб, унинг курси яна пасайишга юз тутди. Чоршанба куни доллар курси Форекс бозорида 7 рублга ошиб, 108,72 рублга етди, бу 2 декабрдан буён энг юқори кўрсаткич. Евро курси 5,5 рублга кўтарилиб, 114 рублга етди, юан эса илк марта 14 рубл чегарасини бузди.
Инвестбанк мутахассиси Евгений Коганнинг таъкидлашича, рублнинг қадрсизланишига АҚШнинг Россия нефт экспортига Эрон даражасида чекловлар қўйишга тайёргарлик кўраётгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Bloomberg манбаларига кўра, нефт танқислиги йўқлиги сабабли, бундай чоралар амалга оширилиши эҳтимоли юқори.
Reuters агентлигига кўра, рубл бозоридаги талофатлар Россияни тарк этаётган чет эл компаниялари валютага талабининг ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо бунинг ортида аниқ кимлар тургани ҳам маълум эмас.
Ноябрь охирида рубл 2022 йил мартидан буён минимал даражагача тушиб, доллар курси 114 рублдан, евро эса 120 рублдан ошган эди. Декабр бошида рубл ўзининг йўқотишларини қисман тиклади, аммо бозордаги тебранишлар ҳали ҳам якунланмаган.
Private Banking раҳбари Егор Сусиннинг фикрича, бозорда ликвидлик етишмаслиги ва чет эл валютасининг кириб келиши чеклангани сабабли, ҳатто талаб ва таклиф балансидаги кичик ўзгаришлар ҳам катта курс силжишларига олиб келмоқда.
«Иволга Капитал» бош таҳлилчиси Марк Савиченко эса ҳукуматнинг курсни назорат қилиш механизмлари жуда озайганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, асосий фоиз ставкаси юқори бўлишига қарамай, унинг рубл курсини барқарорлаштиришдаги самарадорлиги пасайган.
Урушдан олдин доллар 70-80 рубл, юан эса 11-12 рублга, яъни ўртача 30 фоизга арзон бўлган. Савиченко рублнинг қадрсизланишини Россия иқтисодиёти ва молия тизимининг сўнгги уч йилдаги тизимли таназзулининг белгиси деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
18:12 / 11.12.2024
“Вертолёт каби ҳавога тик кўтарилади” – АҚШда ҳибрид самолётнинг илк сурати намойиш этилди
08:50 / 11.12.2024
АҚШ Молия вазирлиги Киевга 20 млрд доллар қарз ҳақида эълон қилди
23:23 / 10.12.2024
АҚШ биринчи марта баллистик ракетани муваффақиятли тутиб қолди
20:21 / 10.12.2024