Ўзбекистон Венгрия билан миграция соҳасида битим имзолашни режалаштирмоқда
Икки мамлакат ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган реадмиссия ва иқтисодий мобиллик тўғрисидаги битимни имзоланади.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Чет элликлар масаласи бўйича полиция миллий бош бюроси (Миграция хизмати, ИИВ таркибига киради) бош директори генерал Шандор Гомбиос билан музокара ўтказди.
Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни муҳокама қилдилар.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган реадмиссия ва иқтисодий мобиллик тўғрисидаги битимни имзолаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шандор Гомбиос 2025 йил 1 январдан бошлаб Венгрияда ишлаш ҳуқуқи фақат шундай шартномани имзолаган мамлакатлар фуқароларига берилиши, ва мазкур битимни имзолаш муҳимлигини эътироф этди. Келишув меҳнат муҳожирлари оқимини кўпайтириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиши ва уларнинг Венгриядаги қонуний мақомини таъминлаши таъкидланди.
Венгрия томони миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясининг 2025 йил бошида Венгрияга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
14:13 / 04.01.2025
Полша Венгрия элчисига таклифномани қайтариб олди
14:38 / 02.01.2025
Венгрия ЕИдан миллиардлаб евро дотация олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
16:57 / 01.01.2025
1 январдан чет элликларнинг Россияга кириш қоидалари кучайтирилди
20:54 / 30.12.2024