Қатар Ўзбекистондан малакали мутахассисларни ишга қабул қилишга тайёрланмоқда
Мамлакат элчихонаси кўмагида 23-25 январ кунлари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Қатарга ташрифи ташкил этилди.
![](https://storage.kun.uz/source/11/kjPZk7lW5qz0EeXWsEu5pL50Fviaou7e.jpg)
Фото: Дунё
Ташриф давомида Қатар меҳнат вазири ўринбосари Шайха Нажва бинт Абдураҳмон Ол Соний, Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Муҳаммад бин Абдулло Ас-Субаий ва Ички ишлар вазирлиги миграция ва паспорт хизмати раҳбари генерал Муҳаммад бин Аҳмад Ад-Дусарийлар билан учрашувлар ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирлар доирасида Қатар томони мамлакат меҳнат бозорида Ўзбекистон фуқароларининг сони ошиб боришидан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўзбекистондан Қатарга вақтинча ишлаш мақсадида ташриф буюрадиган фуқароларга кўмаклашиш, жумладан, уларга муносиб иш ўринлари ва зарур шароитларни яратиш, визалар расмийлаштирилиши билан боғлиқ тартибни соддалаштириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонуний асосда таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик "Жусур" рекрутинг компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Мазкур ҳужжат доирасида ўзбекистонлик малакали мутахассислар соғлиқни сақлаш, нефт ва газ, меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда Қатарда иш билан таъминланади.
Қатар Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик мутахассисларга ишчи визаларни қисқа фурсатларда расмийлаштириб беришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирликлари Консуллик департаментлари ўртасида ҳамкорликка доир масалалар бўйича мунтазам мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/zfG8C-kR8cBtscZ5v1psp4FbME2Ud6Hy_medium.jpg)
11:43 / 05.02.2025
Пиллачилик соҳасида аёлларни иш билан таъминлаш бўйича тартиб тасдиқланди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/rWYiIVO3Al7MQ2uHh8WHaoMRKoMF27cW_medium.jpg)
17:07 / 03.02.2025
Тошкентда АҚШга юбориш эвазига 20 минг доллар олган шахслар ушланди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/m2VS-du15-FDYL8hAgg_Fo0MdXbbjfhM_medium.jpg)
16:04 / 03.02.2025
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Приморск ўлкасига ишга жалб қилинади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/fHAQorKhlG_cSR-_W1B8aSHd1o9MKAP4_medium.jpg)
08:02 / 28.01.2025