SOCIETY | 14:12 / 22.03.2025
1160
1 min read

Испания Ўзбекистонда "яшил" транспорт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг UNVI компанияси бош директори Элой Перес билан учрашди.

Photo: Dunyo

Унда "яшил" транспорт ва автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида компания раҳбари Ўзбекистонда испан технологиялари ва брендидан фойдаланган ҳолда шаҳар, шаҳарлараро ва сайёҳлик автобуслари, микроавтобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Тошкент автопаркларидан фойдаланишдан чиқарилган Mercedes Conecto русумли автобусларни электробусларга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа доирасида мутахассислар тайёрлаш ва илғор технологиялар трансфери ҳам кўзда тутилган.

Испания томони рақобатбардошлик ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда "СамАвто" заводи негизида қўшма лойиҳасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Related News