Қашқадарё ва Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғди
Ҳаво ҳароратининг пасайиши Қашқадарё ва Жиззах вилоятининг айрим туманларида қор ёғишига сабаб бўлган.
Кеча тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли Қашқадарё ва Жиззах вилоятининг бир қатор тоғли ҳудудларида қор ёғган.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ва Китоб туманларида ва Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган тоғларда қор тушган.
Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тумандаги тоғларда ёғган қор ерларни оппоқ қилган.
Зомин тоғларида эса айни дамда ҳам қор ёғаётгани маълум қилинмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Китоб туманининг тоғли Деновболо қишлоғида қор ёғгани тасвирланган фото тарқалди.
Ўзгидромет бугун Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати 7-12 даража иссиқ бўлишини хабар берди. Бундай об-ҳаво май ойининг учинчи чораги учун ноодатий ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:11 / 05.12.2022
Тошкентда об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкин
17:46 / 04.12.2022
5 декабр куни ҳам Ўзбекистонда қор ёғиши давом этади
16:00 / 04.12.2022
Қамчиқ довонида ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда
12:50 / 14.11.2022