Ўзбекистон | 13:54 / 01.03.2023
15094
1 дақиқада ўқилади

Пиёдаларга куннинг қоронғи қисмида сариқ жилетлардан фойдаланиш тавсия этилди

Ўзбекистонда энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдаларга сариқ жилетлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Бу йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида амалга оширилади.

Куннинг қоронғи қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаментининг таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

Мавзуга оид