Жамият | 12:25 / 06.06.2024
18377
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 3 киши чўкиб кетди

Улар фермер даласидаги ҳовузда чўмилишган ва эҳтиётсизлик оқибатда чўкиб, вафот этган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида чўмилишга борган бир йигит ва икки бола чўкиб кетган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 5 июн куни содир бўлган.

25 ёшли йигит ва 2012 ва 2013 йилларда туғилган икки бола Олтиариқ туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилишга борган.

Чўмилиш пайтида улар эҳтиётсизлик қилгани оқибатида чўкиб, вафот этган. 

Қайд этилишича, ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид