Изоляцияланган уй: хонада мўътадил иқлимни истаганлар билиши шарт бўлган тавсиялар
БМТТДнинг “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси асосида энергия сарфи 0 га тенг бўлган хонадонларни қандай яратиш юзасидан тавсиялар ва тажрибалар билан таништиришда давом этамиз. Энергия сарфини минималлаштириш ва бунда хотин-қизлар учун имтиёзли субсидиялар ҳақида маълумот берамиз.
Энергия тежамкор уйлар атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириб, ҳар бир инсоннинг атроф-муҳитни асрашдаги ҳиссасини оширади. Хотин-қизлар, айниқса оналар учун бу жуда муҳим, чунки улар келажак авлодлар учун соғлом ва хавфсиз муҳитни таъминлашни истайдилар. Энергия сарфи нолга тенг бўлган уйлар, ҳамма зарур энергияни қайта тикланувчи манбалардан олишга қодир “экобино”лар ҳисобланади. Бундай уйларни қуришда ишлатиладиган материаллар юқори изоляцион хусусиятларга эга бўлиши керак. Жумладан, деворлар ва томлар учун қўлланадиган материаллар иссиқликни сақлашда самарали бўлиши, дераза ва эшиклар эса икки ёки уч қаватли ойнадан ясалган бўлиши талаб қилинади. Шунингдек, уйнинг барча элементлари ҳаво ўтказмаслиги ва энергия самарадорлиги юқори бўлган ускуналар билан жиҳозланиши зарур. Энергия сарфини минималлаштириш учун энергия самарадорлиги юқори бўлган ҳолда лойиҳалаштириш муҳимдир.
Хўш, энергия сарфи 0 га тенг бўлган уй қандай қурилади?
Бу борада ечимни архитектор билан маслаҳатлашган ҳолда топиш мумкин. Масалан, қуёш нурининг тўғри тушиши ҳам уй иқлими учун муҳим ҳисобланади. Мутахассислар Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида намуна сифатида қурилган энерготежамкор уй мисолида буни кўрсатиб беришди.
“Агар уйимиз яхши исишини истасак, қуёш тўғри тушадиган томонига максимал каттароқ деразалар ўрнатиш керак. Агар иссиқ иқлимли ҳудуд бўлса, унда қуёш нури кўп тушадиган томон девори ингичкалаштирилиб, қуёш тушмайдиган қилиб чўзилади. Бу жойлашув ечими билан ҳам самарадорликни маълум миқдорда сақлаш мумкин.
Уй девори ташқи томондан 10 см минерал пахтали иссиқлик изоляцияси билан қопланган. Унинг устидан эса шамол ва сувдан ҳимоя қатлами ишлатилган ва пардозланган. Хоналарда мўътадил ҳароратни сақлаш учун эса шифтнинг баландлиги муҳим рол ўйнайди. Шифт қанчалик баланд бўлса уни иситиш шунчалик қийинлашади. Ташқи изоляциядан фойдаланган бўлса ҳам, ҳажм катта бўлса иситиш катта энергия сарфини талаб қилади. Бу эса ортиқча харажатларга олиб келади.
Агар хона деразалари жанубга қараган бўлса кичикроқ, шимолга қараган бўлса каттароқ қилиб лойиҳалаш керак. Сабаби – жанубдан кўпроқ ёруғлик тушади. Бу хонани иситишда катта аҳамиятга эга. Деразанинг майдони хона майдонига тўғри танланган бўлиши керак, чунки бу иссиқлик ва совуқликни кўпроқ назорат қиладиган конструктив элемент ҳисобланади. Дераза танлашда эса, қалин пластик профилдан ясалган, уч қават ойнали бўлса мақсадга мувофиқ”.
Энергияни тежаш нуқтаи назаридан, тўғри танланган ва ўрнатилган дераза ромлар орқали иситиш ва совитиш харажатларини тахминан 10% дан 25% гача камайтириш мумкин. Икки ёки уч қаватли дераза ромлар билан эса энергия тежаш янада самаралироқ бўлади.
Хонадонни энерготежамкор лойиҳалаш – энергия истеъмолини 50% гача камайтиради
Энергия тежамкор уйни қуришдан кўра, унинг энергия самарадорлигини оширишда уни режалаштириш ва лойиҳалаш арзонроқ экани исботланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ЕИК минтақасида энергия самарадорлиги муаммосини ҳал қилиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ишлаб чиқилган технологиялардан фойдаланиш инвестиция харажатларини сезиларли даражада оширмасдан биноларда энергия сарфини 30-50 фоизга камайтириши мумкин. Бундан ташқари, кўп қаватли уйлар ва хусусий уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва энергия истеъмолини камайтириш билан бирга келади.
Ёзда, уйнинг кучли исишидан, энди иссиқликни эмас, балки совуқни ҳимоя қилиш керак бўлган вазиятга дуч келинади. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида самарали иссиқлик изоляцияси тунни кундузи имкон қадар узоқ вақт салқин сақлашга, уйда кондиционердан фойдаланганда энергияни тежашга ёрдам беради. Изоляцион материаллар универсал ҳимояга эга - у ёзда ҳам, қишда ҳам ишлайди.
Ташқи изоляция туфайли уйнинг ўраб турган тузилмалари бутун иситиш даврида ижобий ҳароратлар зонасида бўлади. Изоляция, шунингдек, тузилмаларни нафақат ҳарорат ўзгариши таъсиридан, балки ёзги иш даврида қуёш нурланишидан ҳам ҳимоя қилади.
Уйни изоляциялаш қимматга тушадими?
Юқоридаги савол кўпчилик аҳолини қизиқтириши табиий. Чунки ҳар бир хонадон учун унинг иқлими муҳим омил саналади. Энергияни тежайдиган тизимлар орқали уйнинг умумий харажатлари камаяди, бу эса оиланинг иқтисодий барқарорлигини оширади. Бу хотин-қизларга оилавий бюджетни бошқаришда кўпроқ маблағни тежашга ёрдам беради.
БМТТДнинг “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси асосида ажратилган субсидиялардан фойдаланган ҳолда буни бемалол амалга ошириш имкони бор. Лойиҳа орқали сиз қуёш панеллари ва аккумуляторлари, қуёш сув иситкичлари, иссиқлик насослари тизими, ташқи деворлар иссиқлик изоляция қопламалари, икки ва уч қаватли дераза ромлар учун субсидия олишингиз мумкин. Республика аҳолисининг катта қисми хотин-қизлар улушига тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда улар учун ажратиладиган субсидияларда имтиёзлар мавжуд.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни Telegramʼдаги БМТТД субсидияси канали орқали билиб олишингиз мумкин.
Мурожаат учун:
E-mail: sherzod.kattakhodjaev@undp.org
Тел: 90 186 01 34
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
17:03 / 29.10.2024