Путин Россиянинг ядровий доктринаси ўзгариши мумкинлигини истисно этмади
«Ядровий доктрина - жонли қурол, унга ўзгартиришлар киритиш мумкин», деди Россия президенти Владимир Путин «ПМЭФ-2024» кўргазмасидаги чиқишида.
Россия президенти Владимир Путин Россия ядровий доктринаси ўзгариши мумкинлигини тан олди. «Ядровий доктрина - жонли қурол, унга ўзгартиришлар киритиш мумкин», деди Путин Петербург халқаро иқтисодий форумидаги («ПМЭФ-2024») нутқи чоғида. Президент ядро қуроли истисно ҳолларда қўлланишини ва Россия ядровий синовлар ўтказишга қодирлигини, бироқ ҳозирча бунга эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Амалдаги ядровий доктринага кўра, Россия Федерацияси ядро қуролидан истисно ҳолларда, хусусан, мамлакат суверенитетига таҳдид туғилганда фойдаланиши мумкин, деди Путин.
Россиянинг ядровий доктринасида ушбу турдаги қуролни тўртта ҳолатда, масалан, Россия Федерацияси ёки унинг иттифоқчилари ҳудудига баллистик ракета ҳужуми амалга оширилганда ёки бу ҳақида ишончли маълумот келиб тушганида қўллаш мумкинлиги белгиланган. Бундан ташқари, доктрина Россия Федерациясига «давлатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган» оддий қуроллар билан ҳужум қилинганда, шунингдек, муҳим ҳукумат ёки ҳарбий объектларга ҳужум содир бўлганда ядро қуролидан фойдаланишга рухсат беради.
Путин: Европа ҳимоясиз
Путиннинг сўзларига кўра, Россия ва Қўшма Штатлар ракета ҳужумлари учун энг ривожланган эрта огоҳлантириш тизимларига эга, аммо Россия Федерациясида АҚШдан «бир неча баробар кўп» ядро қуроллари мавжуд. «Бу маънода Европа ҳимоясиз», деди Путин.
Шунга қарамай, Россия президенти «иш ҳеч қачон ядровий зарбалар беришгача етиб бормайди» деган фикрда. Ядро қуролидан фойдаланишнинг ҳожати йўқ, чунки Россия ҳарбий-саноат мажмуаси «ўз самарадорлигини оширмоқда», деди Путин.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024