Вовчанск штурми давом этмоқда, Москвада ҳарбий кўргазма. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 846-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин КХДРга ташриф буюрди.
- Армия тўғрисида «фейк» тарқатгани учун қамалган сиёсатчи Иля Яшин камер типидаги хонага ўтказилган.
- «Медиазона»: Украинада уруш бошланганидан буён 10 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланган.
- Тартуск университети собиқ профессори Вячеслав Морозов Эстонияда Россия фойдасига жосуслик қилишда айбдор деб топилиб, олти йил муддатга қамалди.
- Москвада суд Олий рада депутати Олексий Гончаренкони сиртдан ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
- НАТО бош котиби Хитойни урушда Россияга технологиялар бўйича ёрдам кўрсатиш оқибатларидан огоҳлантирди.
- Путин Шимолий Корея газетаси учун ёзган мақоласида КХДРга Россиянинг Украинадаги босқинида «кўрсатилган ёрдам учун» миннатдорчилик билдирди.
- Ростов области Азов шаҳрида дрон нефт маҳсулотлари сақланувчи резервуарга ҳужум уюштирди.
Москвада «Барчаси ғалаба учун!» фонди кўргазмаси
Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ)да 18 июн куни Украинага босқин иштирокчиларига ёрдам кўрсатувчи «Барчаси ғалаба учун!» фондининг икки йиллик фаолияти шарафига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Владимир Путин Шимолий Кореяда
РФ президенти Владимир Путин 18-19 июн кунлари КХДРга ташрифини амалга оширмоқда. Сафар олдидан у маҳаллий «Нодон синмун» газетаси учун мақола ёзган, унда бошқа гаплар қаторида Шимолий Кореяга Украинадаги урушда кўрсатилган «кучли қўллов» учун миннатдорчилик билдирган. Путиннинг ташрифи муносабати билан Пхенян кўчаларида унинг портретлари ва Россия байроқлари илинган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин РФ президентини кутиб олиш учун шахсан аэропортга ташриф буюрди. Олдинроқ Ғарб нашрлари ёзганидек, КХДР Россияга Украинага босқин учун қурол ва ўқ-дорилар етказиб берган.
Украина қуролли кучлари жангчиси Донецк областида ўқ отиш машқларида
Вовчанск атрофидаги украин артиллериячилари
Харкив областида Россия қўшини бир неча ҳафтадан буён эгаллашга ҳаракат қилаётган Вовчанск шаҳри атрофида бошқа бўлинмалар қаторида 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳам мудофааланмоқда.
Мавзуга оид
15:05
Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
13:31
Зеленский Радага Украинанинг «матона режаси»ни тақдим этди
12:57
АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади
08:31