Камида 78 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган, ўн минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Бразилия жанубида кучли ёмғирлар сўнгги 80 йилликдаги энг кучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Риу-Гранди-ду-Сул штати расмийларига кўра, камида 78 киши ҳалок бўлган, яна камида етти кишининг ўлими ушбу фавқулодда вазият билан боғлиқлиги текширилмоқда. Камида 74 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларидан камида 25 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ярим миллионга яқин киши электр энергияси ва ичимлик сув таъминотидан узилиб қолган. Associated Press агентлиги қайд этишича, бу минтақада сўнгги йилдаги тўртинчи сув тошқини бўлмоқда. 2023 йилда кузатилган сўнгги табиий офат оқибатида жами 75 киши ҳалок бўлганди. Бу сафарги сув тошқини 1941 йилги рекордни янгилади, айрим ҳудудларда сув сатҳининг кузатувлар тарихидаги энг юқори даражаси қайд этилди. Қуйида табиий офатдан жабрланган шаҳарлардаги вазият акс этган суратлар келтирилади.
Бразилиянинг энг жанубий штати ҳисобланган Риу-Гранди-ду-Сул штати пойтахти — Порту-Алегри агломерацияси таркибига кирувчи Каноаса муниципалитетидаги сув босган ҳудудларнинг юқоридан кўриниши, 4 май
Isaac Fontana / EPA / Scanpix / LETAКаноасада яшовчилар сув босган уйи олдида фавқулодда хизматлар вертолёти орқали эвакуация қилинишини кутмоқда, 4 май
Isaac Fontana / EPA / Scanpix / LETAДрон орқали олинган фотода Лажеаду муниципалитетида 3 май кунги сув тошқини оқибатлари акс этган. Ню Йоркдаги машҳур Озодлик ҳайкалининг Бразилиядаги репликалари Havan дўконлар тармоғи рўпарасида ўрнатилган — кадрда улардан бири акс этган
Jeff Botega / Agencia RBS / Reuters / Scanpix / LETAПорту-Алегри агломерациясига ёндош жойлашган яна бир шаҳарча Прайя-де-Пакетада сув босган автомобил йўли, 3 май. Бу жойда Жакуи дарёси қирғоғидан тошиб чиққан
Isaac Fontana / EPA / Scanpix / LETAПорту-Алегри маркази ҳам сув тошқинидан жиддий жабр кўрган. 4 май куни олинган фотода маҳаллий аҳоли ёппасига эвакуация қилинганидан кейин ҳувуллаб қолган кварталлар акс этган
Renan Mattos / Reuters / Scanpix / LETA4 май куни Порту-Алегрида олинган яна бир кадр. Штат пойтахтида Гуаиба дарёси ҳам тошиб чиққан
Ramiro Sanches / Getty Images4 май куни олинган бу фотода Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги Санъат музейи акс этган — Порту-Алегридаги диққатга сазовор меъморий обидалардан бири бўлган бу музейда бразилиялик рассомларнинг ижод намуналаридан иборат йирик коллекция сақланади
Matheus Piccini / Getty ImagesПорту-Алегрида сув босган яна бир диққатга сазовор маскан — Марио Кинтана номидаги маданият уйи. Аввалига меҳмонхона сифатида қурилган бу жой кўргазмалар, кинонамойишлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказиладиган жойга айланган. Бу ерга XX асрдаги таниқли бразил шоири номи берилган. 4 май
Matheus Piccini / Getty ImagesПорту-Алегрининг тарихий қисмидаги кўчаларнинг сув тошқини вақтидаги кўриниши, 4 май
Anselmo Cunha / AFP / Scanpix / LETAКаноаслик киши мушугини қутқармоқда, 4 май
Carlos Macedo / AP / Scanpix / LETAБразилия қуролли кучлари ҳарбийлари Каноаса аҳолиси вакилларига эвакуацияда ёрдам бермоқда, 4 май
Carlos Macedo / AP / Scanpix / LETAПорту-Алегри аҳолиси штат пойтахти бўйлаб қайиқда ҳаракатланмоқда, 4 май
Matheus Piccini / Getty ImagesЭнкантаду муниципалитетида сув тошқини оқибатида лойга ботиб қолган автомобиллар, 3 май
Diego Vara / Reuters / Scanpix / LETAЖакуи дарёсидан тошиб чиққан сув ичида қолган отлар, Прайя-де-Пакета, 3 май
Isaac Fontana / EPA / Scanpix / LETA