Бразилия собиқ раҳбари давлат тўнтаришига уриниш айбловини рад этди
Жаир Болсонару Сан-Паулудаги митингга ўн минглаб тарафдорларини тўплади ва ҳозирги Бразилия ҳукумати уни сиёсий таъқиб қилаётганини айтди.

Фото: ANDRE RIBEIRO / ZUMAPRESS.COM
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилги президентлик сайловларидан сўнг давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда ўзини айбдор деб ҳисобламайди. «Тўнтариш нима? Кўчаларда танклар, қурол-яроғлар, фитна. Буларнинг ҳеч бири Бразилияда содир бўлмади», - деди ўта ўнг сиёсатчи 25 феврал, якшанба куни Сан-Паулуда ўз ўн минглаб тарафдорлари билан суҳбатда.
Шу билан бирга, Болсонару яна бир бор амалдаги давлат раҳбари Луиз Инасиу Лула да Силва ҳукуматини сиёсий таъқибларда айблади. Мамлакатнинг собиқ президенти сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларда ўз тарафдорларини «демократик қонун устуворлигини ҳимоя қилиш учун тинч йиғилишда» иштирок этишга чақирди. AFP ёзганидек, баъзи намойишчилар Сан-Паулуга келиш ва ўз етакчисини қўллаб-қувватлаш учун 700 километр йўл босиб ўтди.
Жаир Болсонаруга қарши айбловлар
2023 йил октябр ойида Бразилия Миллий конгрессига бостириб киришни текшириш учун тузилган парламент комиссияси Жаир Болсонаруга давлат тўнтаришига уриниш, сиёсий зўравонлик ва жиноий фитна айбловларини илгари сурди. Собиқ давлат раҳбари устидан тергов беш ой давом этди, якуний ҳисобот 1300 саҳифани ташкил этди. Болсонарудан ташқари яна 60 киши, жумладан собиқ вазирлар ва ҳарбий зобитлар тартибсизликларга алоқадорликда айбланган.
Сиёсатчининг адвокатлари ҳисоботни «тўлиқ бўлмаган ва нохолис» деб атади. Уларнинг фикрича, собиқ президент ўз ҳимояси учун важлар келтириш имконига эга бўлмаган.
Болсонару тарафдорлари президент саройига бостириб кирган
2022 йил 30 октябрда бўлиб ўтган Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида да Силва 50,9 фоиз овоз билан Болсонаруни ортда қолдирди. 2023 йил 8 январда сайлов натижалари сохталаштирилган деб ҳисоблаган Болсонару тарафдорлари президент қароргоҳи, Миллий конгресс биноси ва Олий суд биносига бостириб кирди.
2023 йил июн ойида Олий сайлов суди судялари собиқ президент бу хатти-ҳаракатларнинг «демократияга зарарли оқибатлари» учун қисман жавобгар эканлигини аниқлади. Шу муносабат билан Болсонаруга 8 йилга президентликка сайланиш тақиқланди.
2024 йилнинг 25 февралида Сан-Паулуда бўлиб ўтган митингда собиқ давлат раҳбари 2023 йил январида президент саройига бостириб киришдан кейин ҳибсга олинган ўз тарафдорларини «бечоралар» деб атаб, амнистия талаб қилди. Сиёсатчи Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторидаги ҳаракатларини аввалроқ Холокост билан қиёслаган да Силванинг баёнотларига қўшилмаслигини билдириш учун тадбирга Исроил байроғини олиб келган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

22:57 / 26.03.2025
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади

11:51 / 26.03.2025
Аргентина Бразилияга 4 та гол урди. Месси ва жамоа титулни ҳимоя қилади

22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди

23:15 / 12.03.2025