Спорт | 11:44 / 28.07.2016
30734
1 дақиқада ўқилади

Руслан Чагаев соғлиғидаги муаммо туфайли боксчилик фаолиятини якунлади

WBA йўналишининг супер оғир вазни бўйича собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Чагаев 37 ёшида боксчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг менежери Тимур Дугазаевга асосланиб Sportbox.Ru хабар берган.

«Руслан бизга карьерасини якунлаши ҳақида маълум қилди. Бунга сабаб унинг кўзларидаги муаммодир. Соғлиқ ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак», — деган Дугазаев.

Нашрнинг эслатишича, 2001 йили Руслан Чагаев чап кўзидаги муаммолар сабаб операция қилинганди.

25 июль куни Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Чагаевни  супероғир вазн тоифасининг WBA (Regular) чемпионлик камаридан маҳрум қилганди. Бунга боксчининг вакиллари Окендога қарши жанг бўйича келишув бошламагани сабаб бўлди.

Чагаев шу йилнинг 5 мартида австралиялик Лукас Браунга ютқазиб, чемпионлик камаридан маҳрум бўлган, аммо май ойида Брауннинг қонида тақиқланган модда аниқланиб, камар Чагаевга қайтарилганди.

26 июль куни Руслан Чагаев WBA рейтингидан чиқарилди.