Жамият | 08:07 / 13.06.2024
10751
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва LADA тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган ЙТҲда Malibu-2 ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 июн куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2 русумли автомашина, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи А.З. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи П.Л. бошқарувидаги бўлган LADA русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид