KUN.UZ дайжести: 1 октябрда рўй берган энг асосий хабарлар
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 1 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.
Байрамингиз муборак, азиз устозлар!>>
Ҳаёт йўлларида қоқилмай яшашни ўргатган азиз устоз ва мураббийлар!
Ўзбекистонда бугундан коммунал хизматлар учун тарифлар ошди>>
1 октябрь кунидан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинади
Россия Мудофаа вазирлиги интернетда Россия авиацияси томонидан Суриядаги “ИШИД” объектларига зарба берилаётгани тасвирланган лавҳаларни жойлаштирди
Россия Сурияда янги авиазарбаларни амалга оширди>>
Ливаннинг Al-Mayadeen телеканали 1 октябрь куни Россия авиацияси Сурияда яна 30та зарбани амалга оширганини маълум қилди
Пентагон Россиянинг Суриядаги операциясини “оловга ёғ қуйиш”га тенглаштирди>>
Россиянинг Сурия ҳудудида ИШИД гуруҳига қарши бошлаган ҳарбий амалиётлари ушбу мамлакатда ҳокимият алмашишини кўзда тутмаганлиги боис аксилсамарадорлик намоён этмоқда
Суриядаги Россия авиацияси гуруҳида 50дан зиёд самолёт ва вертолётлар мавжуд>>
Сурияда авиазарбалар бераётган Россия авиацияси гуруҳида 50дан зиёд самолёт ва вертолётлар мавжуд
ОАВ: Афғонистон армияси Қундузни озод қилди>>
Афғонистон қуролли кучлари Толибон ҳаракати томонидан эгаллаб олинган Қундуз шаҳрини озод қилди
Теҳрон: Маккада 464 эронлик ҳалок бўлди>>
Эрон телевидениеси Маккадаги тиқилинчликда мамлакат фуқароларидан 464 киши ҳалок бўлганини хабар қилди
БМТ бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин байроғи кўтарилди>>
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин давлати байроғи кўтарилди
Хитой ХВЖга ўзининг валюта захиралари ҳақида маълумотлар тақдим эта бошлади>>
ХХР биринчи марта Халқаро валюта жамғармасига ўзининг расмий валюта захиралари ҳақида маълумотлар тақдим эта бошлади
Роналду "Реал" тарихидаги энг яхши бомбардирга айланди>>
Мадриднинг Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Мальме”га (2:0) қарши Чемпионлар лигаси 2-тур учрашувида дубль қайд этди
Ҳаменеий: Эрон ҳарбий тайёргарлик даражасини оширмоғи керак>>
Эрон қуролли кучлари ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириши ва ташқи ҳужумга шай бўлиши керак