Жаҳон | 23:01 / 17.10.2015
7026
4 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 17 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Москвада туғилаётган гўдакларнинг энг оммабоп исмлари>>

Россия пойтахтида янги туғилаётган болаларга қайси исм энг кўп қўйилаётгани маълум бўлди. “Москва ФҲДЁси олиб борган 9 ойлик кузатув натижасида шу нарса маълум бўлдики, москваликлар янги туғилаётган болаларига исм танлашда консервативларча ёндашишмоқда

Мексикалик миллиардер ҳафтада уч кун ишлаш таклифини билдирди>>

Ўз моддий ҳолатига кўра, жаҳонда иккинчи ўринда турувчи мексикалик миллиардер Карлос Слим ҳафтасида 32-33 соат, яъни уч кун ишлаш ҳақда ўз таклифини билдирди

The Mirror ўқувчиларининг 31 фоизи ўзбекистонлик йигитнинг романтик танловини олқишлашди>>

Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди

Америкалик рассом 500 мингта Lego доначаларидан “Бэтмобиль” қурди>>

Таниқли америкалик рассом Натан Савайя Lego ўйинининг 500 мингта доначасидан Бэтмен автомобили – “Бэтмобил”нинг катта ўлчамдаги нусхасини ясади

Молдовалик фермерлар Россиядаги хорижий мева-сабзавотларга Show Must Go On куйладилар>>

Рекламачилар Молдова ва Швеция ҳукуматининг моддий кўмагида фермерлар иштирокидаги роликни яратишди

Москвада актёр Евгений Леонов ҳайкалини ўғирлаган жиноятчилар қўлга олинди>>

Аввалроқ марҳум совет актёри Евгений Леоновнинг машҳур “Омадли жентльменлар” кинокомедиясидаги Доцент лақабли бош жиноятчи образида ишланган, Москвадаги Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди

Британияликлар энг чиройли автомобиль ўйлаб топишди>>

Буюк Британияда мамлакат аҳолиси дидини ҳисобга олиб энг чиройли ва яхши автомобиль тасвирини яратишди

Камчаткада айиқ боласи уй ичига кириб, овқатланди, чиқиб кетишда эса дарчага тиқилиб қолди>>

Россиянинг олис Камчаткасида истиқомат қилувчи қўнғир айиқ боласи бир уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ошхонага кириб олди

Google’нинг 30 млн китобни сканердан ўтказиш лойиҳаси қонуний деб топилди>>

Google’нинг 30 млн китобни сканердан ўтказиш лойиҳаси бўлмиш Google Books музлатиб қўйилган эди

Скотт Келли фазода узоқ қолиш бўйича NASA астронавтлари орасида рекордчи бўлди>>

Халқаро космик станцияси экипажи командири Скотт Келли фазода узоқ қолиш борасида америкалик астронавтлар орасида рекордчи бўлди

Канада мусулмонлари қашшоқлар учун қишки кийимлар йиғишмоқда>>

Қиш яқинлашаётгани муносабати билан Канададаги Галифакс мусулмонлари қашшоқлар учун махсус иссиқ кийим-кечаклар йиғиш акциясини бошлади

ANDROID 6.0 MARSHMALLOW янгиланмасидан LG G4 смартфонларида фойдаланиш имкони туғилди>>

Янгиланмадан фойдаланиш имкониятига Польшадаги LG смартфони эгалари биринчилардан бўлиб эга бўлишади

Ярмоленко "Шахтёр" футболчиси билан либос алмашгач, уни ерга ташлаб юборди>>

Киевнинг "Динамо" жамоаси футболчиси Андрей Ярмоленко "Шахтёр" футболчиси ҳамда ўзининг терма жамоадаги сафдоши Тарас Степанкони қаттиқ ранжитди

Клопп "Ливерпуль" футболчиларининг рафиқалари ва маъшуқалари жамоа базасига келишини тақиқлади>>

"Ливерпуль" жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоада қатъий тартиб ўрнатишга ва янги қоидалар жорий этишга киришди

Саакашвили: божхона таълими – профессионал тамагирлар таълими>>

Одесса ҳокими Михаил Саакашвили ёрдамчиси, 26 ёшли Юлия Марушевскаянинг вилоят божхонасига раҳбар этиб тайинланганлигига муносабат билдирди