Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили: Ўзбекистонда “дори бозорлари” йўқ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, фармацевтика фанлари доктори, профессор Исмат Азизов Ўзбекистонда дорихонадан ташқарида дори воситалари сотилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Бу каби ҳолатлар ҳукумат томонидан қаттиқ назоратга олинган ва ҳозирда бундай бозорлар йўқ, - деди у, “Даракчи” нашри мухбирининг “дори бозорлари” ҳақидаги саволига жавоб бераркан. – Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини қоидаларни бузган ҳолда, дорихоналардан бошқа муассасалар – бозорлар, кўча, жамоатчилик жойлари, хонадонларда сотиш ҳолатларига Давлат солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чек қўйилади. Қонунбузарларга нисбатан қаттиқ, шу жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади”.