Жамият | 15:31 / 18.03.2016
10910
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги супермаркетда 1 кг довучча 119 минг сўмдан сотилмоқда

Тошкентдаги супермаркетларда “Довчани севиб истеъмол қилувчилар учун мавсум очиқ!” эълонлари осилган. Фейсбукдаги “Потребители.уз” гуруҳи фойдаланувчисининг ёзишича, супермаркетлардан бирида 1 кг довуччанинг баҳоси 119 минг сўм.

Тармоқда ёзилишича, Next савдо мажмуасининг биринчи қаватида махсус идишларга солинган довуччалар граммига қараб, 10-15 минг сўмдан сотилмоқда. Яна бир фойдаланувчи эса Сирғали туманидаги Кorzinka супермаркетида довчанинг 1 килограмми 119 минг сўмдан сотилаётганини айтган.

Мазкур дўконларга ўз вақтидан эрта ҳосил бўлган довуччалар қаердан олиб келинаётгани маълум эмас.

Ўтган йили Кorzinka супермаркети ўзининг Facebook’даги саҳифасида дўконларида довучча сотилаётганини апрель ойининг бошида маълум қилганди. Ўшанда унинг 1 килограмми 14 минг 490 сўмдан сотилганди.