Ўзбекистон таэквондо миллий жамоаси Олимпиадада илк бор 5 спортчи билан қатнашади
Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Олимпиада ўйинларида 5 киши бўлиб қатнашади — Никита Рафалович сўнгги йўлланмага эга чиқди.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Олимпиада ўйинларида илк маротаба беш нафар спортчи билан қатнашади.
Таэквондо ассоциацияси хабарига кўра, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақсимотини қайта шакллантирди. Париждаги ўйинларда иштирок этадиган Халқаро Олимпия қўмитасининг нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатида таэквондочилар қайд этилмади. Катта дубулға турнирида лицензияларни қўлга киритган россиялик спортчиларнинг ўрнига Олимпия рейтингида энг яхши ўринларни қайд этган спортчиларга квота тақсимлаб берилди.
+80 кг вазн тоифасидаги рейтингда олтинчи ўринни қайд этган Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Никита Рафалович ҳам йўлланмага эга чиқди.
Шу тариқа, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 3 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчи билан қатнашадиган бўлди (шу вақтгача 4 дан ортиқ йўлланма бўлмаган).
2024 йилги ўйин иштирокчилари:
- Улуғбек Рашидов (68 кг);
- Жасурбек Жайсунов (80 кг);
- Никита Рафалович (+80 кг);
- Озода Собиржонова (67 кг);
- Светлана Осипова (+67 кг).
Мавзуга оид
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024
Спортга харажатлар: келажак учун инвестициями ёки ортиқча дабдаба?
20:43 / 05.09.2024
Кенияда Париж олимпиадасида иштирок этган марафончи севган йигити томонидан ёқиб юборилди
12:04 / 28.08.2024