Иқтисодиёт | 17:21 / 01.06.2017
26000
1 дақиқада ўқилади

Сармоячиларни энг кўп жалб қилувчи Европа мамлакатлари рейтинги 

EY компанияси Европа мамлакатларининг инвестицион жозибадорлиги рейтингини тузди. Бу ҳақида компания сайтида хабар берилди. 

Европа мамлакатларининг инвестицион жозибадорлиги рейтинги мамлакат ҳудудида хорижий сармоячилар маблағи жалб қилинган лойиҳалар сонидан келиб чиқади. 

Рейтингга кўра, хорижий сармоячиларни энг кўп жалб қилувчи Европа мамлакатлари орасида биринчи ўрин Буюк Британияга насиб этди. Иккинчи поғонада - Германия, учинчи ўринда эса Франция қайд этилган. Кейинги ўринларни Испания, Польша ва Нидерландия эгаллаган. 

EY'нинг яна бир рейтинги хорижий сармоячилар томонидан яратилган ишчи ўринлар сонидан келиб чиқиб тузилган. Бу кўрсаткич бўйича Буюк Британия, Польша ва Германия мамлакатлари илк учликдан ўрин олган. Кейинги ўринларда Руминия, Франция ва Сербия мамлакатлари номи келтирилган. Россия икки рейтингда ҳам еттинчи поғонада қайд этилган. 

Мавзуга оид