MANGO Tashkent City Mall: мавсумий чегирмалар авжи ва келтирилган янги замонавий либослар
«Antria fashion»нинг Ўзбекистондаги ритейлери томонидан тақдим этилган янги MANGO дўкони мавсумий чегирмалар авжида эканини (50% гача!) эълон қилади ҳамда ёрқин урғулар берган ҳолда учта экспресс саволга жавоб қайтаради: Қаерда? Нима? Қачон?
ҚАЕРДА? Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли маскан - «Tashkent City»даги энг йирик савдо марказининг иккинчи қаватида. Жаҳон брендининг янги мода макони айнан мана шу ерда жойлашган бўлиб, расмий кийимлардан кундалик либосларгача - идеал замонавий услубни намоён этади.
НИМА? Кийим, пойабзал ва аксессуарларга 50% гача чегирмалар тақдим этувчи мавсумий сотувлар. Гардеробни зиғир толасидан ишланган замонавий либослар, «Mango»нинг жинсидан махсус маҳсулотлар линияси, оқшом ёки кундалик кийимлар, шунингдек, кўйлаклар, футболкалар, пошнали ва пошнасиз замонавий пойабзаллар билан тўлдириш учун энг қулай вақт келди.
ҚАЧОН? Мавсумий чегирмалар июнь ойи охиригача давом этади. Лекин янги тўпламларни сиз ҳар доим бу ерда топишингиз мумкин. Тўғрироғи, янги маҳсулотлар ойига камида бир марта келтирилади. Бу «Antria fashion»дан янги Mango франшизасининг асосий тамойилларидан биридир. Шунингдек ритейлер жаҳон мода саноатида катта тажрибага эга кучли харидорларга таянади.
Катерина Ян, CEO Antria fashion: