2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган компаниялардан қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади. Бу президентнинг 11 сентябрдаги фармонида (жамоатчилик учун очиқ эълон қилинмаган) кўзда тутилган, дея хабар берди Gazeta.uz.
BNEF Tier-1 рўйхати Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтларида мунтазам эълон қилиб борилиши ва ҳар ойда янгилаб борилиши керак.
Ушбу рўйхат Bloomberg New Energy Finance Corp (BNEF) томонидан яратилган рейтинг бўлиб, компанияларнинг кредит қобилияти ва кредит олиш учун банк талабларига мувофиқлигини баҳолайди. BNEF ўз рўйхатини ҳар чоракда янгилайди, шунинг учун компаниялар доимий равишда рўйхатга киритилади ва ундан чиқарилади. Tier-1 мақоми қуёш панеллари етказиб берувчисининг молиявий барқарорлигини кўрсатса-да, у ишлаб чиқариш сифати ёки панелларнинг чидамлилиги рейтингини бермайди.
Охирги Bloomberg Tier-1 рейтинги билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тўғрисида
Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган қатор корхоналар мавжуд. Great Start Bild компанияси 2021 йилдан буён A.R.T. SOLAR бренди остида қуёш модулларини Тошкентда ишлаб чиқаради ва ўзини мамлакатдаги биринчи йирик қуёш панели ишлаб чиқарувчиси сифатида кўрсатади. Корхонанинг қуввати 100 МВтни ташкил этади. Компания таъсисчилари Алберт ва Куман Авсепиан (27,9 фоиз ва 72,1 фоиз) ҳисобланади.
Октябр ойида президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида жойлашган қуёш панеллари ва қуёш энергияси учун зарур бўлган турли кабеллар ишлаб чиқариладиган Enter Green Solar корхонасига ташриф буюрди. Умумий қиймати 7 миллион доллар ва қуввати 200 МВт бўлган корхонада Италиянинг Ecoprogetti ускуналари ўрнатилди. Унинг негизида йилига 377 мингта қуёш панели ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Enter Steel (60 фоиз), Саид Амир Бахтиёрович Фозилов (20 фоиз), Enter Engineering, Eriell, Enera ҳолдинги ва бошқа кўплаб компаниялар билан боғлиқ тадбиркор Бахтиёр Фозилов, Жасур Худойқулович Жумаев (10 фоиз) ва Eriellʼда















