Ўзбекистон | 13:43 / 22.02.2023
6611
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Cobalt уриб кетган 33 ёшли аёл вафот этди

Тезликни меъёрдан оширган Cobalt аёлни у пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пайтда уриб юборган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 33 ёшли аёл вафот этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг  Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 11 феврал куни соат 18:00 ларда содир бўлган.

Тезликни меъёридан оширган Cobalt пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 33 ёшли аёлни уриб кетган. Ҳодиса оқибатида аёл воқеа жойида вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда чиққан хабарларда маълум қилинишича, аёлни машина уриб юборган жойда ерости ўтиш жойи бор. Бироқ у жуда қаровсиз ҳолга келиб қолган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид