Тошкентда чорраҳалар ва кўчаларни таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади
Ишларнинг асосий қисми май ойидан сентябр ойигача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланиши тўғрисида маълумот берди.
Ишларнинг асосий қисми жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.
Ишлар асосан тунги вақтда бажарилади. Пойтахтдаги пиёдалар ва ҳайдовчилар бу ишларнинг оғирлигини ҳис қилмаслиги учун барча имкониятлар ишга солиниши айтилган.
Иш биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ерости коммуникациялари ҳам текширилади.
“Ҳурматли фуқаролар, иш жараёнида ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам ноқулайликлар туғилиши муқаррар. Биз олдиндан узр сўраймиз ва вазиятни тушунишингизни сўраймиз, чунки бу қисқа муддатли қийинчиликлар узоқ муддатли қулайлик учун хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

23:27 / 28.03.2025
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

21:02 / 26.03.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

15:11 / 26.03.2025