Белгия 2024 йилдаёқ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бериш ниятида
Белгия бош вазири ва Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Брюссел Киевга 2025 йилда эмас, балки шу йилнинг охиригача бир нечта қирувчиларни топширади. Тўлов Россия Федерациясининг музлатилган активлари бўйича фоизлар ҳисобидан амалга оширилади.
Белгия ҳукумати 2024 йил охиригача АҚШда ишлаб чиқарилган бир нечта F-16 қирувчи самолётларини Украинага топшириш ниятида, деб хабар қилди Белгия бош вазири Александр Де Кроо ва мамлакат мудофаа вазири Людивин Дедондер жума куни кечқурун қўшма матбуот анжуманида. Бу ҳақда 26 апрелда BRF медиа-компанияси хабар берди.
Ўзини Россиядан ҳимоя қилаётган мамлакатга самолётларни етказиб беришнинг аниқ муддати кўрсатилмаган, аммо Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бу «иложи борича тезроқ» амалга оширилиши керак. 2023 йил октябр ойида Дедондер Белгия F-16 самолётларини 2025 йилдан эртароқ етказиб бера олишини айтди.
Мамлакат томонидан етказиб бериладиган жанговар самолётлар Белгия солиқ тўловчиларининг пуллари ҳисобига эмас, балки музлатилган Россия активларидан фоизлар ҳисобига молиялаштирилади, дея аниқлик киритди бош вазир.
NYT: Июлгача Украина ваъда қилинган 45 та F-16'дан 6 тасини олади
Ёз ўрталарига бориб, 12 нафар украиналик учувчи Дания, Британия ва АҚШда 10 ойлик машғулотлардан сўнг F-16 қирувчи самолётларида жанговар миссияларни бажаришга тайёр бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, улар олдинги чизиққа қайтгунга қадар, Украина Европадаги иттифоқчилари ваъда қилган тахминан 45 та самолётдан фақат олтитасини олади, деб хабар берди The New York Times (NYT) март ойи ўрталарида.
Газетанинг ёзишича, кечикишлар украиналик учувчиларни узоқ муддатли ўқитиш жараёни билан боғлиқ: стандарт F-16 машғулотлари билан солиштирганда, украиналик учувчиларни тайёрлаш «чақмоқ тезлигида» ўтмоқда, бироқ Украина ва иттифоқчилари умид қилганидек тез юз бермаяпти.
Бундан ташқари, Вашингтон узоқ вақт давомида Киевга қирувчилар юборишга рози бўлмади. АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг таъкидлашича, F-16 самолётлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмайди, чунки уларга ўқитиш йиллар талаб қилиши мумкин.
Украиналикларни F-16’да ўқитиш
Дания, Нидерландия, Норвегия ва Белгия Украинага 45 га яқин қирувчи самолёт жўнатишга ваъда берди, бу уч кичик эскадриля учун етарли. Дания баҳор охирида Киевга дастлабки олтита F-16 самолётини топширади. Нидерландия ва Норвегия ҳали етказиб бериш саналари ҳақида қарор қабул қилмаган.
Украиналик учувчиларни тайёрлаш Дания жанубидаги Скридструп авиабазасида 2023 йил август ойида бошланган бўлиб, улар қўшимча равишда 50 га яқин техник самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, қурол тўпламлари билан ишлаш бўйича ўқитилмоқда.
Техникларни ўқитиш қўшимча кечикишларга олиб келиши мумкин, деб таъкидлади NYT, чунки битта F-16’га техник хизмат кўрсатиш учун саккиздан 14 кишигача керак бўлади. Қирувчи самолётларга хизмат кўрсатиш учун етарли экипажлар бўлмагунча, ғарб пудратчилари самолётларни Украинага кузатишда қатнашиши лозим. Бундан ташқари, Украинанинг эскирган ва урушда шикастланган учиш-қўниш йўлакларини таъмирлаш зарурати F-16’нинг фронтга юборилишини янада кечиктириши мумкин.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
11:10 / 05.11.2024