Cambridge International School Tashkent сизни танишув саёҳатига таклиф этади
Сентябрь ойидан бошлаб, CIS Education Group ўзининг 5-чи CIS Tashkent кампусини очди. Мазкур мактаб биринчи ўқув йилида амалга ошаётган энг янги трендлар шунингдек, таълим олиш жараёни технологияларини ўзида мужассам этгандир.
Murad Buildings компанияси томонидан барпо этилаётган «Cambridge Residence» турар-жой мажмуаси ҳудудида жойлашган Кембридж халқаро мактабининг Тошкент Кампуси, икки нафар бинодан иборат бўлиб (болалар боғчаси ва мактаб), халқаро муҳитда Буюк Британиянинг классик таълим тизимидаги кўплаб болаларга мўлжалланган ўқув жараёнини қўллаб-қувватлашга мослашган, дейди CIS Tashkent директори Карл Бэйтс. Мазкур кампус энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва замонавий талаба ўсиши учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга – спектакллар ва дам олиш учун катта концерт зали, сунъий қопламли футбол майдони, Буюк Британиядан келтирилган китоблар билан жиҳозланган кутубхона, ўқув қўлланмалари ва илмий журналлар, ижод қилиш, тадқиқотлар ва хордиқ олиш учун бўш жойлар. Илмий лабораториялар яқин келажакда Европадан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Ҳар бир синф Германиянинг эргонометрик мебеллари ва замонавий IT ускуналари билан жиҳозланган.
Хавфсизлик ва қулайлик
Бино ҳудуди ёпиқ ва видеокузатув хавфсизлик тизими билан таъминланган, шунингдек киришни бошқаришнинг алоҳида тизими мавжуд, кириш фақат махсус бейджиклар ёрдамида амалга оширилади. Ичкарида бир нечта назорат пунктлари мавжуд, ташқарида эса, ота-оналар автомобиллари учун тўхташ жойи бор.
Синфдаги ўқувчилар сони 20тадан ошмайди, улар билан доимий равишда ўқитувчилар ва синф раҳбарлари иш олиб борадилар. Мактабда баланслаштирилган 4 маҳал овқатланиш тизими жорий этилган ва ухлаш учун алоҳида хона мавжуд (болалар боғчаси учун).
Юқори малакали ўқитувчилар жамоаси
Cambridge International School да таълим олиш жараёни инглиз тилида олиб борилади, бу эса ўз навбатида болаларни хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун тайёрлайди. Бола Буюк Британия, Австралия, Канада ва АҚШ дан ташриф буюрган юқори малакали ўқитувчилари томонидан тақдим этилган классик Британия таълими бўйича таҳсил олади. Мактаб Кембридж Университетининг (Буюк Британия «Келажак кўникмалари» танқидий фикрлаш, мулоқот ва таҳлилий кўникмалар, жамоавий иш, лойиҳа фаолияти)ни шакллантиришга қаратилган глобал фикрлашнинг Global Prospectives дастуридан шунингдек, Values-Based Education таълим дастуридан фойдаланади ва ўқув жараёни давомида болаларга умуминсоний қадриятларни ўргатади. Агар минтақавий олий ўқув даргоҳларига таҳсил олиш учун киришни хоҳловчилар бўлса, миллий таълим дастури қўшимча тарзда таклиф этилади.
Бой ва қизиқарли мактаб ҳаёти
Ҳар йили CIS кампусларида 100дан ортиқ тадбирлар ўтказилади – халқаро ва миллий байрамлар, экскурсиялар, спорт ва интеллектуал мусобақалар, танловлар, ижодий учрашувлар ва хайрия тадбирлари. Талабалар кенгашмалари, ота-оналар бирлашмалари шунингдек, «уйлар» тизими – клуб дизайни ва рақобатбардош фаолият принциплари мавжуд. CIS ўқувчиларига ёшига қараб Apple жиҳозлари – iPad ва MacBook тақдим этилади, шунингдек, мактаб ва спорт формаси билан ҳам таъминланади.
Кириш
Кембридж халқаро университетининг Тошкент кампуси билан танишиш учун мактаб томонидан «мактаб бўйлаб саёҳат» хизмати тақдим этилади, мазкур экскурсияга махсус шаклда сайтда ёки телефон орқали ёзилиш мумкин. Мактабга кириш олдидан барча болалар инглиз тили, математика ва мантиқ фанлари бўйича тест синовларидан ўтадилар. Ушбу тадбирдан мақсад, боланинг билим савиясини аниқлаб уни мос синфга жойлаштиришдан иборатдир. Шунингдек, барча болалар психолог билан суҳбатдан ўтадилар. Тест синовларидан сўнг ота-оналарга бола учун жой банд қилиш, анкета тўлдириш ва кириш бадалини тўлаш таклиф этилади. Аксарият ўқувчилар Кембридж Халқаро Мактабига баҳор ёки ёзда қабул қилинадилар, бироқ бўш ўринлар бўлган тақдирда, бутун йил давомида ўқишга қабул қилиш имконияти бўлади.
Битирувчилар
Таълим олиш жараёни якунида ўқувчиларга бир вақтнинг ўзида тўлиқ таълим олганлиги ҳақида Кембридж халқаро сертификати А Level, ҳамда Ўзбекистонда олий таълим олиш учун зарур бўлган ўрта мактаб таълимини тугатганлиги ҳақида минтақавий шаҳодатнома берилади. Бу, ўқувчилар олдида кенг имкониятларни очиб беради. Бундан ташқари битирувчиларга хорижий олий таълим олиш масканларини танлашда, ҳужжатларни расмийлаштириб топширишда ёрдам берилади.
Cambridge International School да кўрган тайёргарлик ўқувчиларга етакчи минтақавий ва бутун дунё бўйлаб олий ўқув юртларига кириш имкониятини беради. Бугунги кунга келиб, халқаро таълим олиш тизими CIS Education Group ўқувчилари халқаро обрў-эътибор ва нуфузга эга бўлган Буюк Британия, АҚШ, Нидерландия, Россия ва бошқа кўплаб давлатлардаги университетларда таҳсил олиб келмоқдалар.
Кампус ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун сизларни 11 ва 25 октябрда соат 11:00 да бўлиб ўтадиган экскурсияга таклиф этамиз. Сиз ҳудуд, мактаб биноси ва болалар боғчасига баҳо бера оласиз, мактаб директори ва ўқитувчилари билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларга таълим олиш жараёнлари ва кампусга кириш ҳақида ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қила оласиз.
Батафсил маълумот олиш ва тадбирга ёзилишни ушбу телефон рақами орқали амалга оширишингиз мумкин: 71 209 66 69
Жойлар сони чегараланган.
Сайт: www.cisedu.com
Telegram: @cistashkentnews
Instagram: @ciseducationalgroup
Реклама ҳуқуқи асосида