Швейцария Maktab.uz платформаси учун грант ажратди
Швейцария Ўзбекистонда мактабларда масофавий таълимни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия марказига 150 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратди.
Инновация, технология ва стратегия маркази хабарига кўра, бу билан Швейцария Инновация маркази томонидан амалга оширилаётган «Мактаб таълими учун масофавий ўқитишни йўлга қўйиш» лойиҳасига ҳисса қўшаётган маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар қаторига қўшилди. Тегишли шартнома 7 август куни имзоланди.
Лойиҳа доирасида Maktab.uz онлайн таълим платформаси яратилади ва тегишли дарслар билан тўлдирилади, шунингдек ўқитувчиларни психологик, касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур ҳолларда компьютер техникаси билан таъминлаш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш 2020 йил августидан бошланади.
Мавзуга оид

15:50 / 30.05.2025
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

18:47 / 28.05.2025
Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди

14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади

01:40 / 15.05.2025