Ўзбекистон | 21:46 / 27.01.2021
5014
1 дақиқада ўқилади

«Кўнгил кўзи» лойиҳасининг иккинчи босқичида 478 нафар бола операция қилинади

 Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2964 нафар бола текширувдан ўтказилди. Иккинчи босқичда жами 478 нафар бола операция қилинади. Бу 630 операцияни ўз ичига олади.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

«Кўнгил кўзи» лойиҳаси муаллифи, Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонаси фаолияти билан танишди. У бу ҳақда ўз телеграм-каналида маълум қилди.

 «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасида бўлдик. Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик.

Aкциянинг биринчи босқичи ўз якунига етди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2964 нафар бола текширувдан ўтказилди.

Навбат иккинчи босқичга. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилди», деб ёзади Саида Мирзиёева.

Мирзиёеванинг маълумот беришича, болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинади, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанади. Жами 478 нафар бола учун 630 та операция ўтказилади.

Мавзуга оид