Жамият | 17:00 / 20.09.2023
13093
5 дақиқада ўқилади

Ipak Yo'li Banki ва IFC: кичик-ўрта бизнес ва аёллар тадбиркорлиги молиялаштирилади

14 сентябр куни IFC Ўзбекистондаги “Ipak Yo'li” банкига банкнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналарни, шу жумладан, аёлларга тегишли корхоналарни ҳам қўллаб-қувватлаш ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун 10 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишини эълон қилди.

IFC томонидан молиялаштириш тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда кучли иштирок ва катта тажрибага эга бўлган “Ipak Yo'li” банкига кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш имконини беради. Булар Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим рол ўйнайди. Жамғармалар, шунингдек, аёлларга тегишли кичик ва ўрта бизнес корхоналарга, гендер тенглиги ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ипак Йўли банки бошқарув раиси Саидаброр Саидаҳмедов бу ҳамкорликнинг манфаатли бўлишини таъкидлади:“Биз IFC'нинг кичик ва ўрта бизнесни, айниқса аёлларга тегишли корхоналар фаолиятини кенгайтиришда қўллаб-қувватлагани учун ташкилот раҳбариятидан миннатдормиз. Бу ҳамкорлик бизга ушбу тадбиркорлик субъектларини зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши, иш ўринларини яратиш ва Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшиш имконини беради".

"IFC"нинг “Ipak Yo'li” банки билан ҳамкорлиги унинг Ўзбекистонда барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга кўмаклашиш анъаналарига тўла мос келади. Кичик ва ўрта бизнес ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш орқали ХМК мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва қашшоқликни камайтиришни мақсад қилган.

“Кичикроқ корхоналар иқтисодий ўсишнинг двигателидир, лекин жуда кўп, айниқса аёлларга тегишли кичик корхоналар молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда”, - дейди "IFC" нинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича директори Виебке Шлоэмер. “Бизнинг “Ipak Yo'li” банкига киритган сармоямиз ана шу бўшлиқни бартараф этишга – инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашишга қаратилган”.

Инвестициялар IFC'нинг 2018 йилда бошланган Ipak Yo'li банки билан муносабатларининг мантиқий давоми ҳисобланади. Ўшандан бери IFC банкка тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, бизнес билан шуғулланувчи аёллар, шунингдек, ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар маблағ ажратди.

Молиялаштириш IFC'нинг 2021 йилда бошланган Fast-Track COVID Facility дастури асосидаги “Пирамидалар базаси” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Ipak Yo'li банки ҳақида

1990 йилда ташкил этилган “Ipak Yo'li” акциядорлик инновацион тижорат банки Ўзбекистондаги универсал тижорат банк саналади. У Ўзбекистоннинг саккиз вилоятида ташкил этилган 17 та филиал ва 46 та экспресс марказлари орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, чакана савдо билан шуғулланувчи мижозларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади.

IFC ҳақида

IFC (International Financial Corporation) — Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси ва ривожланаётган бозорларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш халқаро институтидир. Ташкилот 100 дан ортиқ мамлакатларда ишлайди, капитали, тажрибаси ва нуфузидан ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун фойдаланади.

2021 молия йилида IFC ривожланаётган мамлакатлардаги хусусий компаниялар ва молия институтларига 31,5 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратди. Бу маблағлар ушбу мамлакатлардаги COVID-19 пандемиясининг оқибатлари юмшатиш, қашшоқликка барҳам бериш ва умумий фаровонликни ошириш учун хусусий секторга йўналтирилган.

Қўшимча маълумотлар учун www.ifc.org сайтига ташриф буюринг.

IDA хусусий сектор ойнаси ҳақида

Халқаро Тараққиёт Ассоциациясининг (IDA) Хусусий сектор ойнаси 2017 йилда энг қашшоқ ва энг заиф мамлакатларда хусусий сектор инвестицияларини фаоллаштириш учун ишга туширилган. IDA мақсадлари ва Жаҳон банки гуруҳининг муштарак мақсадларига эришишда хусусий секторнинг асосий ролини эътироф этган ҳолда, ойна биргаликда инвестицияларни молиялаштириш манбасини, IFC ва Кўп томонлама инвестицияларни кафолатлаш агентлиги (MIGA) томонидан қўллаб-қувватланадиган хусусий инвестициялар хавфини камайтириш учун кафолатлар беради. IDA хусусий сектор ойнаси ҳеч қандай тижорат ечими бўлмаганда ва Жаҳон банки гуруҳининг бошқа воситалари ва ёндашувлари етарли бўлмаганда иккинчи вариант ҳисобланади.

Қўшимча маълумотларни ушбу сайт орқали олишингиз мумкин:

Сайт

Facebook

Instagram

Telegram

 Youtube

Реклама