Жаҳон | 13:49 / 21.07.2024
13743
4 дақиқада ўқилади

Бангладешда тартибсизликлар: ўнлаб киши ҳалок бўлган, юзлаб киши яраланган, биноларга ўт қўйилган

Намойишчилар полициячиларга таёқ билан ташланмоқда, жавобан резина ўқлар отилмоқда. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, юзлаб кишилар яраланган.

Июл ойи бошидан буён Бангладешнинг турли шаҳарларида хусусий ва давлат олий таълим муассасаларининг юзлаб талабалари иштирокидаги намойишлар давом этмоқда. Улар давлат секторидаги иш ўринларининг 30 фоизи 1971 йилги Покистонга қарши озодлик уруши қатнашчиларининг қариндошлари учун ажратилган квоталар тизимини ўзгартиришни талаб қилишмоқда. Намойишчилар давлат лавозимлари тақсимланиши тизимини адолатсиз деб ҳисобламоқда — бу айниқса иқтисодий муаммолар ва 170 миллионлик аҳолининг бешдан бир қисмини ташкил этадиган ёшлар орасидаги юқори ишсизлик фонида яққол кўзга ташланмоқда.

Намойишлар бош вазир Шайх Ҳасиннинг «Авами лигаси» партиясининг талабалар қаноти аъзолари — квоталар тизими сақлаб қолиниши тарафдорлари билан келиб чиққан тўқнашувлардан кейин тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчиларни тарқатиш учун полициячилар ва ҳарбийлар жалб этилган. Улар кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқлар қўллаган. Маҳаллий расмийларга кўра, намойишчилар бунга жавобан BTV давлат телекомпанияси биноси ҳамда полиция участкасига ўт қўйиб юборган.

Шифокорлар маълумотига кўра, бир неча кундан буён давом этаётган тартибсизликлар оқибатида бутун мамлакат бўйлаб камида 50 киши ҳалок бўлган. Яна беш юзга яқин киши жароҳатланган. Қурбонлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Мамлакатда амалда интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти, маҳаллий нашрлар ва телеканаллар қарийб янгилик тарқатмаяпти.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги намойишчилар. 18 июл
Habibur Rahman / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Даккадаги Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси офиси ёнида ёниб кетган автомобиллар. 18 июл
AFP / Scanpix / LETA
Даккадаги намойишчилар. 18 июл
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Дакка, 17 июл
Zabed Hasnain Chowdhury / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Квоталар тизимига қаршилар ва тарафдорлар тўқнашуви. Дакка, 16 июл
Mamunur Rashid / NurPhoto / Getty Images
K M Asad / LightRocket / Getty Images
Habibur Rahman / Alto Press / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Бангладеш кўприклар бошқармасининг намойишлар вақтида ёниб кетган биноси фасади. 19 июл
Munir UZ ZAMAN / AFP / Scanpix / LETA
Даккадаги квоталар тизимига қаршилар ва тарафдорлар тўқнашувида яраланганлардан бири. 16 июл
Sultan Mahmud Mukut / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Барисал шаҳрида талабалар намойишида яраланганлардан бири. 17 июл
Niamul Rifat / Anadolu / Getty Images
Силхетда полициячилар ва намойишчилар тўқнашуви. 18 июл
Md Rafayat Haque Khan / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Даккада полициячилар ва намойишчилар тўқнашувида жароҳатланган полициячи. 18 июл
Rajib Dhar / AP Photo / Scanpix / LETA
Даккадаги намойиш. 14 июл
Kazi Salahuddin Razu / NurPhoto / Getty Images
Дакка Университети биноси атрофидаги полициячилар. 15 июл
Zabed Hasnain Chowdhury / NurPhoto / Getty Images
Полиция билан тўқнашувларда ҳалок бўлган намойишчиларнинг дафн маросими. Дакка Университети, 17 июл
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Даккадаги намойиш оқибатлари. 17 июл
Habibur Rahman / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид