«Партиям ва мамлакатим манфаатлари учун чекинишим керак» — Байденнинг президентлик пойгасидан чиқиш ҳақидаги тўлиқ баёноти
АҚШ президенти Жо Байден 21 июл куни президентлик пойгасини тарк этди. У ўз қарорини X ижтимоий тармоғига жойлаштирилган баёноти орқали эълон қилган. Қуйида Байденнинг Америка халқига мурожаати тўлиқ келтирилади.
Ватандошлар,
Сўнгги уч ярим йил мобайнида биз миллат сифатида ақл бовар қилмас ютуқларга эришдик.
Бугун Америка дунёдаги энг кучли иқтисодиётга эга. Биз миллатимизни қайта тиклаш, кексалар учун дори-дармонлар нархини пасайтириш ва рекорд даражадаги америкаликлар учун арзон тиббий хизматни кенгайтиришга тарихий инвестициялар киритдик. Биз заҳарли моддалар таъсиридан жабр чеккан миллион фахрийларга ўта зарур ёрдам кўрсатдик. Ўқотар қуроллар савдосини тартибга солиш тўғрисида 30 йил ичидаги илк қонунни қабул қилдик. АҚШ олий судига биринчи афроамерикалик аёлни тайинладик. Ва иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича жаҳон тарихидаги энг муҳим қонунчиликни қабул қилдик. Америка ҳеч қачон етакчилик қилиш учун ҳозиргидай яхшироқ позицияга эга бўлмаган.
Мен биламанки, буларнинг ҳеч бири сизсиз, Америка халқисиз амалга ошмасди. Биргаликда биз асрда бир марта бўладиган пандемия ва Буюк депрессиядан кейинги энг ёмон иқтисодий инқирозни енгиб ўтдик. Демократиямизни ҳимоя қилдик ва сақлаб қолдик. Шунингдек бутун дунё бўйлаб иттифоқчиларимиз билан муносабатларга янги ҳаёт бахш этдик ва бу алоқаларни мустаҳкамладик.
Сизнинг президентингиз сифатида хизмат қилиш ҳаётимдаги энг катта шараф бўлди. Мен қайта сайланиш ниятида бўлган бўлсам-да, ҳисоблайманки, ўз партиям ва мамлакатим манфаатлари учун чекинишим ва қолган муддат давомида фақат президентлик вазифамни бажаришга эътибор қаратишим керак деб ҳисоблайман.
Мен ҳафта охирида ўз қарорим ҳақида кўпроқ тафсилотларни айтиб бериш учун миллатга яна бир бор мурожаат қиламан.
Ҳозир эса президентликка қайта сайланишим имконли бўлиши учун сидқидилдан меҳнат қилган барчага чуқур миннатдорчилигимни изҳор этишга ижозат бергайсиз. Мен вице-президент Камала Ҳаррисга бу ишда ажойиб ҳамкор бўлгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек менга ишонгани учун Америка халқига ҳам самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Мен ҳар доим ишонган нарсамга ҳозир ҳам ишонаман: Америка қила олмайдиган бирор иш йўқ, — буни барчамиз биргаликда қилганимизда. Биз шунчаки ёдда тутишимиз керакки — биз Америка Қўшма Штатларимиз.
Мавзуга оид
21:40 / 04.11.2024
Трамп ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин? Ҳаррис-чи? Йилнинг асосий сайлови учун батафсил превю
16:14 / 04.11.2024
Камала Ҳарриснинг президентлигидан нима кутиш мумкин? Трампникидан-чи?
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
13:31 / 03.11.2024