Ўзбекистон | 13:24 / 10.08.2021
6133
1 дақиқада ўқилади

Сув объектларини хусусий секторга бериш мумкинлиги қонунан белгилаб қўйилади

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилди.

Қонун лойиҳаси билан сув объектлари ёки уларнинг қисмларини белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга бериш мумкинлиги, сув тежовчи технологиялар жорий қилгани учун давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида беш йил самарали фойдаланиши, шунингдек шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текисланиши шартлиги, сув объектларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга бериш мумкинлиги каби қатор нормалар қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Билдирилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳани янада ривожлантиришга, инвестицияларни жалб этишга, янги иш ўринларини ташкил этишга, экспорт салоҳиятини ошириш орқали иқтисодиётни юксалтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид