Яна бир тоифадаги эски ҳайдовчилик гувоҳномаларининг муддати тугамоқда
2010-2012 йилларда берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 июлдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 2013-2015 йилларга оид гувоҳномалар шу йил 30 сентябргача, 2015 йилдан кейин берилган эски намунадаги гувоҳномалар эса 31 декабргача амал қилади.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун бир неча марта узайтирилган муддатларнинг сўнггисида иккинчи босқич якунланмоқда.
2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисоблана бошлаган эди.
2010-2012 йилларда берилган шу турдаги гувоҳномаларни алмаштиришнинг охирги муддати – 2023 йил 30 июн деб белгиланган. 1 июлдан бошлаб улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
2013-2015 йилларда берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2023 йил 30 сентябргача, 2015 йилдан кейин берилганлари эса 2023 йил 31 декабргача янгисига алмаштирилиши лозим.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўз вақтида янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар белгиланган муддатдан кейин ҳам янги гувоҳнома учун ариза бериши мумкин. Бунда, муддат ўтгани учун жарима солинмайди, қайта имтиҳон топшириш ҳам талаб этилмайди.
Бироқ, муддати ўтган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши боис, улар билан автомашина бошқариш жавобгарликка сабаб бўлади. МЖтКнинг 135-моддасига асосан, ҳужжатсиз машина бошқарганлик учун 1 БҲМ (айни пайтда 330 минг сўм) миқдоридаги жарима кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024