Ўзбекистон | 13:00 / 27.12.2021
18188
3 дақиқада ўқилади

Энди Самарқанд шаҳрида ҳам “Имкон” савдо марказининг филиали бор

Самарқанд шаҳрида “Имкон” савдо марказининг филиали фойдаланишга топширилди.

Фото: Imkon savdo markazi

“Имкон” савдо мажмуаси дастлаб 2012 йилнинг май ойида ташкил топган бўлиб, “Оилавий тараққиёт сари” шиори остида фаолият кўрсатиб келмоқда. Марказнинг бош мақсади аҳолига қулай нархларда ва ортиқча оворагарчиликсиз сифатли хизмат кўрсатишдир.

“Имкон” савдо маркази мижозларга биргина фуқаролик паспорти орқали 5000 хилдан ортиқ маиший техника, мебеллар, авто эҳтиёт қисмлари, спорт анжомлари, болалар дунёси, электроника, сантехника, ошхона жиҳозлари, уй-рўзғор буюмлари ва парфюмерия маҳсулотларини муддатли тўлов орқали харид қилиш имкониятини бермоқда.

 

Фото: Imkon savdo markazi
Фото: Imkon savdo markazi
Фото: Imkon savdo markazi

Айтиш мумкинки, йиллар давомида “Имкон” савдо маркази фаолиятини изчил кенгайтириб келмоқда. Айни вақтда марказнинг филиаллари бир қатор вилоятларда фаолиятини давом эттиряпти. Хусусан, Фарғона вилоятининг Риштон, Бувайда, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Шаҳрихон, Жалақудуқ, Пахтаобод, Марҳамат туманларида, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Норин, Тўрақўрғон туманлари, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида марказнинг филиаллари мавжуд.

Фото: Imkon savdo markazi

“Имкон” савдо маркази бошқарув раиси ўринбосари Давронбек Муродов Самарқанд шаҳридаги филиал очилишида иштирок этиб, ушбу мажмуа тармоққа тегишли 16-филиал эканини айтиб ўтди. Мажмуанинг фойдаланишга топширилиш асносида етмишдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди. Худди шундай филиаллар вилоятнинг Ургут ва Паст Дарғом туманларида ҳам ишлаб турибди.

“Имкон” савдо маркази салкам ўн йиллик фаолияти давомида жами 1000 га яқин фуқароларни иш билан таъминлади.

 

Фото: Imkon savdo markazi
Фото: Imkon savdo markazi
Фото: Imkon savdo markazi
Фото: Imkon savdo markazi

Эслатиб ўтамиз, ушбу савдо марказидан харид қилинган маҳсулотларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ўргатиш мутлақо бепул амалга оширилади. Шунингдек, носоз чиққан маҳсулотлар учун сервис хизмати ҳам ташкил қилинган.

“Имкон” савдо марказининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegram: t.me/imkonsavdomarkazi

Instagram: instagram.com/imkonsavdomarkazi

Facebook: fb.com/imkonsavdo.uz   

Youtube: www.youtube.com/channel/UCoeesxQw9eEbYISmVU7SRIg

Мавзуга оид