21:48 / 24.04.2024
14649

Туркияда 53 ёшли ўзбекистонлик зинадан йиқилиб вафот этди

Унинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қидирилмоқда. 

Фото: TRT Haber

Апрел ойи ўрталарида Истанбул шаҳрининг Султонбейли туманида вақтинча яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Қайд қилинишича, 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Рустамов Қаҳрамон Азамович иш жойида зинадан йиқилиб, хушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади моргда сақланмоқда, унинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари ёки танишлари қидирилмоқда.

Top