Жамият | 19:58 / 10.05.2018
23533
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Inside: Пицца фестивали ортида ким ва нима учун Тошкент шаҳримизга бундай тадбир керак?

Яқинлашиб келаётган фестиваль ҳақида батафсил маълумот :

PizzaFest! Ўзбекистондаги пицца саноати соҳасининг энг фаол ва ишбилармонларини бирлаштирган биринчи кенг миқёсли тадбирдир. Фестиваль 12 Май куни эрталаб соат 10.00 дан кечқурун 22.00 гача, «Анҳор Локомотив» боғида бўлиб ўтади. Фестиваль ташкилотчиси “Чопар” компанияси.

Фото: PizzaFest! 

Биз фестивалнинг лойиҳа менежери Ширин Ахунджанова билан суҳбатлашдик ва бундай тадбирни ички бозорга қандай таъсир қилишини билиб олдик.

Нима учун бу фестивалга муҳтожмиз?

Фестиваль мақсади - пицца ва пицца ишлаб чиқарувчиларнинг маданияти кенгайтириш ва саноатни ривожлантириш учун бирлаштириш. Шубҳасиз, Ўзбекистонда пицца жуда машҳур эмас ва кенг тарқалмаган. Кўпгина одамлар орасида бу маҳсулот қиммат ва “хорижий” деган фикр бор. Аслида, пицца - бу бир киши учун эмас, бутун бир жамоа тўйиши мумкин  арзон маҳсулот. Биз бир жойда шаҳримизнинг турли пиццачиларини тўплашни истаймиз, мақсадимиз саноатни биргаликда ривожлантириш ва рағбатлантириш.

Нима учун биз бирлашамиз?

Ресторан бизнесида ҳар бир корхона, бошқа корхонани рақобатчи сифатида кўради. Биз ушбу бизнесни биргаликда ривожлантириш учун ушбу саноатнинг, барча ишбилармонларини бирлаштиришни истаймиз. Айниқса, Dodo pizza, Pope Jones каби машҳур брендлар Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бу каби тадбирлар жуда муҳимдир. Мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларни юксак даражада баҳолаймиз ва хорижий компанияларни бозоримизга кириб келиши, кичик компаниялар учун ҳақиқий таҳдид эканини ҳам тушунамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бугунги кунда, пицца ички бозоримизнинг бор йўғи 5 фоизини ташкил этади, холос, шу боис барчамизда ўсиш учун жуда катта имкониятларимиз бор.

Фото: PizzaFest! 

“Чопар” - пицца саноати вакиллари фестиваль ташкилотчилигига қарамай, қолган иштирокчиларга ҳукмронлик қилмаймиз ва «устунликни тортиб олмаймиз». Ҳамкорликда фестиваль ташкил этиш ташаббусимизни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг шаҳар кенгаши  қўллаб-қувватлаганини ва давлатимиз  томонидан мазкур тадбирни ташкил этишга кенг имкониятлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Фестиваль тафсилотлари - кимга, қачон, нима учун?

Фестиваль ярмарка форматида бўлиб ўтади ва боғнинг барча ҳудудлари қамраб олинади. Ҳудудлар эса махсус зоналарга бўлинади:

  • Фудкорт.

Фестиваль иштирокчилари, фестивалнинг махсус нархида пицца тайёрлайдилар ва сотадилар. Асосий нархидан 20% чегирма.

  • Ошпазлик
  • Шоу-дастур.

Маҳорат дарслари зонаси. Дастур фестиваль ўтиш вақтини тўла қамраб олган ҳолда, турли мавзуларда бўлиб ўтади. Ҳар бир мастер-класс бир соат давом этади. Етакчи компаниялар орасида маҳаллий ҳамда хорижий пицца саноати вакиллари ҳам бўлади.

  • Болалар майдони.

Бу зона боғнинг амфитеатрида жойлашган бўлиб, кун давомида болажонларимиз учун бир биридан қизиқарли, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

  • Хайрия ярмаркаси.

Бу зона имконияти чекланган болалар томонидан ясалган маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда савдоси учун мўлжалланган. Шунингдек боғнинг барча ҳудудларига маҳсус хайрия қутилари ҳам жойлаштирилади. Бундан ташқари, махсус таклиф этилган иштирокчилар томонидан ишлаб чиқариладиган пиццалар хайрия аукцион сифатида сотилади. Барча тушумлар саратон касалига чалинган беморларни даволаниш учун ажратилади.

Кун давомида сайилгоҳнинг катта саҳнасида ўзбек эстрадаси юлдузлари ва кўплаб рақс гуруҳлари фестиваль меҳмонларига хушкайфият улашишга ҳаракат қиладилар.

Бизнес учун фестиваль

Тадбирнинг мутахассис иштирокчилари учун, “Замонавий пицца саноати, маркетинг ва технологиялари”, амалиёт конференцияси бўлиб ўтади, ушбу конференцияда ҳамкорлар ва ҳомийлар иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Анжуман Б2Б форматида ўтказилади.

Конференция амалий ва назарий қисмларга бўлинади. – Хорижий спикерлар қаторида, маҳаллий мутахассисларнинг ҳам маърузалари тингланади. Тадбирнинг бу қисмида «Бизнес Россия», “Мукомол”, Фуд Логистикс каби ва бошқа компанияларнинг минтақавий ва маҳаллий вакиллари фаол иштирок этишади.

Фото: PizzaFest! 

Конференциянинг амалий қисмида хорижий ҳамкорлар пицца учун рецептлар ва хомашёларни намойиш қиладилар. Тадбирнинг махсус меҳмони - уч карра Россия пицца-акробатикаси бўйича чемпиони Александр Богданов.

Тайёргарлик қандай амалга оширилган?

Тайёргарлик жараёни узоқ давом этди - биз фестиваль даражасига юқори стандартни ўрнатдик. Ташкилий жараёнлардаги қийинчиликлар кичик эмас эди. Биринчи қийинчилик, иштирокчиларни ишонтириш эди - юқорида айтиб ўтилганидек, барчага мурожаат қилиш осон бўлмади. Сабаби пицца ресторанлари бизни рақобатчи, деб билиб, таклифимизни ва шунга мос равишда фестивални ташкил этилишнинг ҳақиқий ниятларини тўғри баҳолай олмадилар.

Қийинчиликлардан бири инсон ресурслари эди. Ташкилотчилар гуруҳининг 6-7 кишиси “Чопар” компанияси  ходимлари эди ва бу фестиваль ташкил қилиш учун оз дегани ва ҳар бир ходим бир неча кишининг ишини бажаришига тўғри келди. Биз тадбирларни бошқариш билан шуғулланмаймиз ва бундай тадбирни ташкил этишга бутунлай тайёр эмас эдик, чунки ҳар бир иштирокчининг ташлаб қўйилиши мумкин бўлмаган долзарб ишлари ҳам мавжуд. Лекин бизда юксак мақсад бор эди ва биз уни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик.

Шунга қарамай, биз ташқаридан одамларни жалб қила бошлаганимизда, бошқаларнинг фестиваль миқёсини тушуна олмагани ҳамда уни ўтказишдаги турли ҳадикларига ҳам дуч келдик. Бу борада таъкидлаш жоизки, бир неча хатоларга йўл қўйган эдик ва бундай кишилар билан «хайрлашиб», фестиваль моҳиятини тушуниб етган ва унга қизиқиш билдирган одамларни жалб қилишни ўргандик. Натижада биз юқорида санаб ўтилган фестиваль зоналари координаторлари сифатида бизнесимизнинг ҳақиқий профессионалларини жалб қилдик.

Фото: PizzaFest! 

Афсуски, ўтган йили Ош фестивалнинг байрами билан боғлиқ бўлган тажриба, фестивалимизнинг ҳам ўтказилишига таъсир кўрсатди. Одамлар нохуш вазиятларнинг такрорланишидан қўрқишади ва бу биз учун ҳам тўсиқ бўлди.

Лойиҳанинг бош ҳомийси Sherin компанияси. Бу бизнинг ғоямизга эришишга қўшилган ва фестивалнинг асосий ҳомийлари сифатида таклифимизни қабул қилган биринчи компания.

«Одатдагидек эмас»

Мамлакатимизда фестиваль маданияти ҳали яхши ривожланмаган ва содир бўлган воқеалар бу тадбир турининг имиджига салбий таъсир кўрсатди. Биз аллақачон «одатий» сценарийни бартараф қилиш учун ҳар қандай салбий воқеанинг олдини олиш учун барча мумкин бўлган имкониятларни ҳисоблаб чиқдик. Фестивални қизиқарли, қулай ва хавфсиз қилиш учун барча ишларни амалга ошрамиз.

Бунинг устига қанча даромад топамиз?

Агар савдо нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак - фестиваль даромад топиш учун ўтказилмайди. Аксинча, иштирок учун ажратилган маблағ ҳатто ташкилот харажатларини қопламайди. Дастлабки, лойиҳа мамлакатнинг пицца бизнесининг ижтимоий “имиджи” учун ташкил этилган.

Биз эришишни истаган барча мақсадлар бу - тадбирни биринчи ташкилотчиларига айланиш, ва уни ҳар йили ўтказиб, Ўзбекистон халқига қувонч улашишдир. Қолаверса, пицца саноати тарихида ҳавас қилса арзирли ўрнак қолдиришдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид